Тошкентнинг Олмазор туманида янги қурилган уйлардан хонадон харид қилишда ёрдам беришини ваъда қилиб, катта миқдорда пул олган шахс қўлга олинди.

ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, 2018 йил 15 октябрь куни Олмазор туманида 31 ёшли Ж.К. 28 ёшли Э.Х.га янги қурилган уйдан хонадонни кредитга олиб беришини ваъда қилган. Ж.К. ундан 12 500 доллари олиб, ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилган.