Таиланднинг Маха Саракҳам университети олимлари мамлакат шимоли-шарқидаги Нонг Буалампху вилоятида динозаврларнинг янги ўн биринчи турининг қолдиқларини топди. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

Фото: Pinterest

Хабарга кўра, динозаврнинг янги тури Vayuraptor nongbualamphuensis номини олган. Тираннозаврнинг узоқ қариндоши дейилаётган мавжудотнинг бўйи тўрт метр бўлган. У ҳам бошқа динозаврлар каби тахминан 65 миллион йил илгари қирилиб кетган.

Университет илмий ходими Пладета Срисуканинг сўзларига кўра, қолдиқлари топилган динозаврнинг номи ҳиндларнинг шамол маъбуди Ваю шарафига шундай номланган.

Фото: Thaipbsworld

2018 йил январь ойида Мисрнинг Янги водий вилояти Харга воҳасида 10 метрли динозаврнинг скелети топилганди. Олимлар таҳлили натижасида титанозавр номини олган ушбу улкан жониворнинг бундан 75 миллион йил аввал Ливия саҳроларида яшагани, оғирлиги 5,5 тонна бўлган,и узун бўйин ва думга эга экани, тўрт оёқлаб ҳаракатлангани ва ушбу турга мансуб бошқа мавжудотлар кабу ўтхўр бўлганлиги аниқланган.

Аввал Грецияда ёши 5,5 миллиондан 6 миллион йилгача борувчи фанга номаълум илонлар қолдиқлари топилгани хабар қилинганди.