Давлат статистика қўмитаси 2019 йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонга келган ва кетган шахслар ҳақида маълумот берди.

Фото: «ТАСС»

Ушбу статистикада қозоқ миллатига мансуб кишилар Ўзбекистондан энг кўп кўчиб кетаётгани айтилади. Йил бошидан бери 10,500 киши Ўзбекистонни бутунлай тарк этган.

Иммигрантлар орасида энг кўп улушни тарихий ўлкаларига кўчиб келган қозоқлар эгаллаган — 60 фоиз.

Ўзбекистондан қозоқ миллатига мансуб аҳолининг 37 фоизи Россияга кўчиб кетган. Асосий кўчиб кетувчилар Тошкент ва ёндош вилоятларга тўғри келади.