«Ростов» клуби молиявий муаммоларга дуч келмоқда, дея хабар қилмоқда «Спорт-Экспресс».

Фото: Ростов матбуот хизмати

Клуб уч ойдан буён футболчиларга маош ва мукофот пулларини тўлиқ бера олмаяпти. Ростов шаҳри клуби етарли даражада ҳомийларга эга, бироқ сўнгги вақтларда улар жамоага ёрдам бермаяпти.

Шу сабаб клуб қишки трансфер ойнасида бир нечта футболчисини сотишга мажбур бўлиши айтилмоқда. Улар ичида Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам бор.

Шунингдек, «Ростов» ҳимоячи Дмитрий Чистяков, ярим ҳимоячилар Матиас Норманн, Ивелин Попов, Роман Ерёминко ва Алексей Ионовларни ҳам трансферга қўйишни режа қилган. Яна ростовликлар устози Валерий Карпин ҳам кетиши кутилмоқда.

Шомуродов айни дамда 10 та гол урган ҳолда Россия чемпионати тўпурари бўлиб турибди. Аввалроқ футболчига «Штутгарт» ва ЦСКА жамоаларидан таклиф борлиги хабар қилинган эди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!