«Бухоро—Тошкент» йўналиши бўйлаб қатновчи «Шарқ» поездининг 14 ноябрь кечки рейси электр таъминотидаги узилиш сабаб Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида тўхтаб қолди. Бу ҳақда поезд йўловчилари «Дарё»га маълум қилди; Транспорт вазирлиги поезд тўхтаб қолгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

Скриншот: Google Харита

Поезд йўловчиларининг «Дарё»га маълум қилишича, соат 20:30 ҳолатига кўра поезд салкам бир соат тўхтаб турган. Йўловчиларга поезднинг тўхтаб қолишига электр энергиясидаги узилишлар сабаб қилиб кўрсатилган.

Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, поезд ҳақиқатан ҳам тўхтаб қолган; ҳозирда мутахассислар томонидан ўрганиш олиб борилаётгани ва қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.

Фото: «Дарё»

Аввалроқ, «Тошкент—Андижон» йўналишида ҳаракатланувчи 62-сонли йўловчи поезди электровозининг электр қувватида узилиш туфайли бир соат давомида тўхтаб қолгани ҳақида хабар қилинган эди.