Google компанияси АҚШнинг йирик соғлиқни сақлаш тизимларидан бири Ascension билан ҳамкорликда қўшма лойиҳани ишга туширди. Лойиҳа Nightingale деб аталади. Унинг учун ҳамкорлар АҚШнинг 21 та штатидаги миллионлаб кишининг соғлиғи ҳақидаги шахсий маълумотларни йиғмоқда.

Фото: «Kod.ru»

Nightingale учун ташхислар, лаборатория текширувларининг натижалари, касалхонага ётқизилганлик ҳақидаги маълумотлар, беморларнинг исм-фамилияси, туғилган куни билан бирга тўлиқ касаллик тарихи йиғилади. Шунингдек, сунъий интеллект беморларга даволаниш учун аниқ дастурларни таклиф қилади.

Nightingale 2018 йилда Google Cloud ва Ascension раҳбарлиги остида ишга туширилган. Икки ташкилот булутли лойиҳалар учун жавобгар ҳисобланади. Ascension таркибига 2600 та шифохона, шифокорлар идоралари ва АҚШдаги бошқа тиббий муассасалар киради.

Google Cloud президентининг таъкидлашича, лойиҳанинг мақсади натижаларни яхшилаш, харажатларни камайтириш ва кўпроқ ҳаётни сақлаб қолиш ҳисобланади.

Қайд этилишича, на америкаликлар, на шифокорлар Google томонидан маълумотлар йиғилаётганини билади. Маълумотларга кириш учун ҳуқуққа Google’га эгалик қилувчи Alphabet компаниясининг тахминан 150 нафар ходими, шунингдек, унинг илмий-тадқиқот бўлинмаси бўлган Google Brain эга.

Тўпланган маълумотлар фақат суғурталанган компанияларга ўзларининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фаолиятини амалга оширишда ёрдам учун фойдаланганда, бундай амалиёт АҚШ қонунларини бузмайди.