Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2022 саралашидан ўрин олган баҳсда Саудия Арабистонига ютқазиб қўйди (2:3).

Фото: «Дарё»

Мазкур ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Нима дейиш мумкин, аламли мағлубият. Ўйинни бошқариб ва аксарият қисмида устунликка эриша туриб, охирида гол ўтказиб юбориш жуда аламли. Ҳиссиётлар қайнамоқда

Бу футбол, сен урмасанг, сенга уришади. Кўпроқ гол уриш ва яхшироқ ҳимояланиш керак эди. Шунда натижа бизнинг фойдамизга ҳал бўлар эди», — дейди Сергеев.