Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 14 ноябрь, пайшанба куни ЖЧ—2022 мусобақаси иккинчи саралаш босқичи 5-тури доирасида Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади.

Фото: ЎФА

Ўйин 17:00 да бошланиши белгиланган. Баҳсга Тошкентдаги «Пахтакор» стадиони мезбонлик қилади.

Учрашувни япониялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ўйин бош ҳаками — Рюжи Сато. Унга қанотларда ҳамюртлари — Ҳироши Ямаучи ҳамда Жун Миҳара ёрдам беради. Захира ҳаками — Юдаи Ямамото.

Беллашувни Sport-TV телеканали жонли эфирда намойиш этади.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда Саудия каби 3 та ўйин ўтказган. Абрамов шогирдлари 6 очко билан пешқадам бўлиб турган бўлса, арабистонликлар 5 очко билан иккинчи поғонадан ўрин олган.

ЖЧ—2022 саралаши

5-тур баҳси

14 ноябрь, пайшанба

Ўзбекистон — Саудия Арабистони 17:00