Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 14 ноябрь, пайшанба куни ЖЧ—2022 мусобақаси иккинчи саралаш босқичи 5-тури доирасида Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади.

Фото: ЎФА

Ўйин 17:00 да бошланиши белгиланган. Баҳсга Тошкентдаги «Пахтакор» стадиони мезбонлик қилади. Иккала терма жамоа мураббийлари ҳам ўйин учун асосий таркибларни эълон қилди.

ЖЧ—2022 саралаши

5-тур баҳси

14 ноябрь, пайшанба

Ўзбекистон — Саудия Арабистони 17:00

Ўзбекистон: 1.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 9.Одил Аҳмедов, 5.Рустам Ашурматов, 4.Фарруҳ Сайфиев, 8.Икром Алибоев, 7.Отабек Шукуров, 13.Санжар Қодирқулов, 10.Жалолиддин Машарипов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 14.Элдор Шомуродов.

Саудия Арабистони: 21.Муҳаммад Ал-Овайс, 13.Ёсир Ал-Шаҳрони, 4.Зиёд Ал-Саҳафи, 5.Муҳаммад Ҳубрани, 6.Муҳаммад Ал-Бурайк, 7.Салмон Ал-Фараж, 8.Яҳё Ал-Шеҳри, 11.Ҳаттан Баҳбри, 14.Абдуллоҳ Отайф, 17.Фирас Ал-Бурайкан, 18.Салим Ал-Давсари.