Ўзбекистон Президенти давлат хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари ва Шавкат Мирзиёевнинг кичик куёви Отабек Умаров янги ташкил этилган Ўзбекистон ММА ассоциацияси раҳбари этиб сайлангани ҳақида хабар берилган эди.

Фото: Google Images

Америкалик боксчи Рой Жонс Отабек Умаровни Ўзбекистон ММА ассоциацияси раҳбари этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда у ўз Instagram саҳифасида видео қолдирган.

Рой Жонс «Отабек, сайланганинг билан табриклайман ва таклиф учун раҳмат. Бундай воқеанинг бир қисми бўлишдан бахтиёр бўламан!», — деган сўзларни келтирган.

«Дўстим @royjonesjrofficial , табриклар учун катта раҳмат. Яқин орада, кўплаб кучли жангчилар ва уларнинг ёрқин ғалабаларига бой, GFC ММА турнири доирасида учрашамиз», — дея унга самимий тилаклар учун миннатдорлик билдирган Отабек Умаров.

Шунингдек, таниқли актёр ва яккакураш устаси Стивен Сигал ҳам ўз Instagram саҳифасида Отабек Умаровни янги лавозими билан табриклаган.