Филиппинда ўсмир йигит синглисини тимсоҳ чангалидан қутқариб қолди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Фото: AAPImages

Палаван вилоятида яшовчи 12 ёшли Хаина Лиза Хосе Хабига, у дарёдаги кўприкдан ўтаётган вақтда 4 метр узунликдаги тимсоҳ ҳужум қилган.

Тимсоҳ қизни сув остига тортиб кетишга уринаётган пайтда, 15 ёшли Ҳошим синглисининг бақирганини эшитиб қолган. Йигит тимсоҳга тошлар улоқтиришни бошлаган ва қишлоқ аҳолиси ёрдамга етиб келгунига қадар ўз ҳужумлари билан ваҳшҳийни чалғитган.

Оёғида чуқур яра ҳосил бўлган Хаби дарҳол шифохонага етказилди, унинг ҳолати анча яхши. Қиз тимсоҳ ҳужуми натижасида ўлим билан юзма-юз келганини тан олган.

Полициячилар яна бошқа одамларга ҳам зиён-заҳмат етмаслиги учун тажовузкор тимсоҳни излаш ишларини бошлаб юборган.

Аввал Филиппиннинг Балабак оролида тароқсимон тимсоҳ қайиқдаги болага ҳужум қилиб, уни ютиб юборгани, Шарқий Африкадаги Виктория кўлида дўстлари билан чўмилаётган танзаниялик 12 ёшли бола тимсоҳга ем бўлгани, шунингдек, Зимбабвенинг Хванге шаҳарчасида 11 ёшли қизча дугонасини тимсоҳ ҳужумидан қутқариб қолгани ҳақида хабарлар берилган.

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail