Британиядаги Дорсет графлигида яшовчи эркак уйида йиллаб чанг босиб ётган эски чойнакни миллион фунт стерлингга сотди. Бу ҳақда The Mirror хабар бермоқда.

Фото: Duke’s Auctioneers

У хонадонига ўзидаги буюмларни баҳолаш учун Duke’s Auctioneers аукцион уйидан эксперт чақиради. Мутахассис токчадаги чойнакни кўрсатишни сўрайди. Чойнакдаги кўк муҳрни кўргач эса, уни батафсил экспертиза учун олиб кетади.

Фото: Duke’s Auctioneers

Маълум бўлишича, чойнак қимматбаҳо антиквар буюм бўлиб, 1735—1796 йиллар оралиғида шахсан Хитой императори Сянлун учун тайёрланган.

Топилма аукционга қўйилди ва 1,04 миллион фунт стерлинг (1,3 миллион доллар атрофида) сотилди.