Австралия шимоли-шарқида жойлашган Квинсленд штатида товуқ тухуми катталигида дўл ёғди. Бу ҳақда АБC хабар берган.

Фото: АБC

Хабарга кўра, синоптиклар Квинсленд аҳолисини ҳавонинг кескин айниши ҳақида олдиндан огоҳлантирган. Об-ҳаво маълумотида нафақат дўл ёғиши мумкинлиги, балки кучли момақалдироқ ва қаттиқ шамол бўлиши ҳам хабар қилинганди.

Электр токи симларининг узилиши оқибатида 20 мингга яқин хонадон чироқсиз қолди, дўл ёғган ҳудудларда эса автомобиллар, уйлар ва корхона биноларининг ойналари синган. Штат жанубидаги Саншайн-Кост туманида яшайдиган аҳолининг мол-мулкига бошқаларга нисбатан кўпроқ талафот етган.

https://twitter.com/i/status/1195946014517026816

Фото: АБC

Фото: АБC

Фото: АБC

Фото: АБC

Фото: Twitter