Британияда ҳаваскор хазина изловчи Робин Гуд қароқчилик қилган машҳур Шервуд ўрмонида Ўрта асрларга оид фируза ранг тоши бор олтин узук топиб олди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берган.

Фото: Daily Mail

Нашрнинг ёзишича, 37 ёшли Марк Томпсон Нотингемшир (иккинчи номи Шервуд) ўрмонига металл изловчи махсус қурилмаси билан борган ва у ерда XV асрга оид жуда яхши сақланган тилла узукни топган.

Узук тилладан ясалган ва 9,8 миллиметрга 7,85 миллиметр тўғри бурчакли кўк рангдаги тошга эга. Узукнинг икки ёнига Елизавета Венгерская ва чақалоқ Исо тасвири туширилган.

Британия музейи узукни ўрганиб чиққанидан кейин буюмнинг Ўрта асрларда Шервуд атрофида яшаган зодагонларга тегишли бўлганини тахмин қилди. Топилманинг қиймати экспертлар томонидан 50 минг фунт стерлингга (65 минг АҚШ доллари) баҳоланди.

«Робин Гуд ушбу узукни ҳам камбағалларга улашиш учун бойлардан ўғирлаган», — дея қайд этган мутахассислар.

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Томпсоннинг ўзи узук сотувидан тушган маблағ эвазига янги уй сотиб олишни режалаштирмоқда.

Аввал Британияда Мики Керол исмли эркак лотереядан ютиб олган 9,7 миллион фунт стерлинг (қарийб 12,5 миллион доллар)ни ичкиликка сарфлаб юборгани, Дорсет графлигида яшовчи бошқа бир британиялик эркак эса уйида йиллаб чанг босиб ётган эски чойнакни бир миллион фунт стерлингга сотгани ҳақида хабарлар берилган эди.