Handelszeitung нашрининг ёзишича, Telegram жамоаси яқин вақтлар ичида Бирлашган Араб Амирликларини тарк этиб, Швейцариянинг Суг шаҳрига кўчиб ўтиши мумкин.

Фото: iGuides

Маълумотларга кўра, айни вақтда офисга мос келадиган бино қидирилмоқда ва бошқа ташкилий масалалар кўриб чиқилмоқда.

Telegram’нинг кўчиб ўтиши секин-аста амалга ошади. Биринчи навбатда Швейцарияга дастурчиларни кўчириб ўтказиш режалаштирилмоқда — ҳозирда Суг ҳукумати билан 30 кишига ишлаш учун рухсатнома бериш масалалари ҳал этилмоқда.

Бизнеснинг Швейцарияга ўтказилишича, TON’га киритилган инвестицияларнинг аксарияти айнан ушбу давлат ҳисобига тўғри келишига боғлиқ бўлиши мумкин. Аввалроқ Буюк Британиянинг юридик шахслар давлат реестри Павел Дуровни Telegram Messenger LLP тугатилган тақдирда унинг мулк ҳуқуқи Буюк Британияга ўтиши ҳақида огоҳлантирганди.