2 декабрда ХХ асрнинг энг истеъдодли дизайнерларидан бири бўлган, Versace бренди асосчиси Жанни Версаче туғилган кун. U1946 йилда Италиянинг  Режо ди Калабрия шаҳрида туғилган. Оилада акаси Санто, синглиси Донателла билан биргаликда ўсиб-улғайган.

Фото: Mirtesen

Жаннининг онаси тикувчи бўлган. Онасига қарашли Francesco Versace ательесида ёшлигидан онасига матолар танлаш, уларга мос келадиган безак ва аксессуарларни қўйишда кўмаклашган. Айнан шу ерда у андаза чизишни, либос тикишни ўрганган. Брендга қарашли биринчи бутик 1978 йилда Миланда, Via della Spiga’да очилган ва кўп ўтмай машҳурликка эришган. Бугунги кунда Versace дунёнинг етакчи модалар уйидан бири ҳисобланади.

Фото: Flickr

Бренд атир, косметика, аксессуар, либослар, сумка ва уй жиҳозларини ишлаб чиқаради. Мазкур бренд ноёб матолар ва бежирим ишловлар билан ўз коллекциясини бойитиб боради. Versace бренди асосчиси Жанни Версачи вафотидан сўнг, 1997 йилдан бошлаб унинг синглиси Донателла Версачи компанияни бошқара бошлаган.

Фото: Flickr

Қуйида брендни хуш кўрадиган машҳурларнинг Versace либосидаги суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: 7 sisters/Jessica Alba

Фото: 7 sisters/Angelina Jolie

Фото: 7 sisters/Lady Gaga

Фото: 7 sisters/Blake Lively

Фото: 7 sisters/Amal Clooney

Фото: 7 sisters/Penelope Cruz

Фото: 7 sisters/Scarlett Johansson

Фото: Pinterest/Beyonce

Фото: Fashion Policeng/Малика Диана