Санкт-Петербург яқинидаги Олгино қишлоғида ичида 50 нафарга яқин йўловчи бўлган Dragon русумидаги автобус йўлда ёниб кетди, деб хабар бермоқда Regnum.

Фото: Видеодан кадр

Қайд этилишича, воқеа 1 декабрь куни соат 12:21 ларда рўй берган. Автобус Санкт-Петербургдан Зеленогорскка кетаётган бўлган. Ҳайдовчи двигатель бўлинмасида тутунни сезгач, автобусни тўхтатиб, одамларни туширган. Автобус эса бутунлай ёниб кетган.

Воқеа акс этган видео ВКонтакте ижтимоий тармоғидаги «ДТП и ЧП Санкт-Петербург» гуруҳида эълон қилинган.

Маълумотларга кўра, йўловчиларни қутқариб қолган ҳайдовчи келиб чиқиши ўзбекистонлик 43 ёшли эркак бўлиб, автобус тегишли бўлган «Третий парк» корхонасида 3 йилдан буён ишлаб келади.

Айни пайтда воқеа юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.