АҚШ президентининг рафиқаси Мелания Трамп Оқ уйни Рождествога қандай безатишганини кўрсатди, деб хабар беради Meduza.

Фото: Meduza

АҚШ президенти қароргоҳининг байрамона кўринишида оқ ва яшил ранглар кўзга ташланади.

Ўтган йили Оқ уйнинг Янги йил безаги жуда ёрқин ранглардан иборат эди. Хусусан, президент қароргоҳидаги холлардан бирига 40 та қизил қарағай ўрнатилган эди. Ўшанда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари қизил қарағайлар қўрқинчли фильмлардаги саҳналарни эслатаётганини ёзиб қолдирган эди.