Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида нефть компанияси ходимлари бўлган автобус ЙТҲга учради, деб хабар бермоқда Tengrinews.

Фото: «Inform.kz»

Қайд этилишича, воқеа 3 декабрь куни соат 5:25 ларда, Қизилўрда—Қумкўл трассасида юз берган. Автобус компанияга қарашли бўлиб, унда 36 нафар йўловчи бўлган. Ҳодиса оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 21 киши жабрлангани маълум.

Дастлабки маълумотларга кўра, автобус йўловчиларнинг барчаси Қозоғистон фуқароларидир. Улар орасида болалар бўлмаган.

ЙТҲга йўлларнинг музлагани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Аввалроқ Самара—Чимкент йўлида 74 нафар йўловчиси бор автобус ЙТҲга учради. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам борлиги хабар берилган эди.