Самара—Чимкент йўлида 74 нафар йўловчиси бор автобус ЙТҲга учрагани, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам борлиги ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳодиса юзасидан ахборот берди.

Фото: Instagram/kazautozhol

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

ТИВ хабарига кўра, йўловчилар эвакуация қилинган жойга уларни Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасигача элтиб қўйиш учун Чимкент шаҳридан иккита автобус юборилди. Вазият Бош консулхона томонидан назоратга олинган.

Автоҳалокат Қизилўрда вилоятининг Сижжак қишлоғи яқинида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, Neoplan автобуси ҳайдовчиси тезликни оширган ва оралиқ масофани сақламасдан олдинда кетаётган DAF юк машинасига тўқнашган. Ҳодиса оқибатида икки киши жабрланган.

Қайд этилишича, автобусда бўлган ўзбекстонлик ва тожикистонликлардан иборат 72 фуқаро эвакуация қилинган ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.