Бундан 27 йил аввал — 1992 йилнинг 3 декабрь куни инсоният тарихидаги илк SMS юборилган. Кейинги ўн йилликлар давомида ушбу «қисқа хабарлар хизмати» мобил алоқага боғлиқ ҳаётимизнинг ажралмас бир қисмига айланди. Ўз вақтида SMS’лар мобил алоқа операторлар учун яхшигина даромад манбаи бўлгани ҳам сир эмас.

Ўз навбатида, тан олиш керак, сўнгги вақтларда интернетнинг оммабоплашуви, янгидан янги мулоқот хизматлари, мессенжерларнинг пайдо бўлиши билан SMS хизмати ўз долзарблигини йўқотди. Бугун у асосан у ёки бу интернет-хизматдан фойдаланишда тасдиқлаш кодини қабул қилиш ёки паролни қайта тиклашда керак бўлмоқда, холос.

Шахсий компьютердан Буюк Британиянинг Vodafone оператори GSM тармоғида ишловчи мобил телефонга юборилган тарихдаги илк SMS атиги икки сўздан: «Merry Christmas» («Рождество муборак») табригидан иборат эди. «Дарё» эса Twitter’нинг ўзбекистонлик фойдаланувчиларидан улар сўнгги вақтларда қабул қилган энг қизиқарли (ҳам кулгили) SMS’ларнинг скриншотларини сўради.

Твиттерчилар фавқулодда фаоллик кўрсатишди. Фурсатдан фойдаланиб, жараёнда қатнашган барча фойдаланувчиларга миннатдорчилик билдирамиз!

Олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлганидек, кўпчилик фойдаланувчиларда кирувчи SMS’лар папкаси тахминан шундай кўринишда:

Аксарият аёллар SMS хизматидан эрларига у ёки бу нарсаларни олиб келиш бўйича буюртма беришда фойдаланади. Ҳа, ҳали ҳам:

https://twitter.com/Bozorchimen/status/1201594577309831168

Бундан ташқари, SMS тўй, ош, чойхона тадбирлари қачон, қаерда бўлиши ҳақидаги долзарб хабарларни етказишда ҳали ҳам асосий кўмакчи:

Қарз сўрашда ҳам SMS’нинг ўрни беқиёс:

https://twitter.com/degustator_uz/status/1201530159028998144

SMS’лар сенга баъзан миллионер ва ҳатто миллиардерга айланганинг ҳақида хабар етказиб туради. Хато, ҳа, лекин қандай ёқимли!

Пул масаласида хато SMS келса майли, лекин адашиб ёзсангиз, кўпинча кулгига қоласиз:

Интернет ишламай қолган дам, ечим йўқ зўрроқ SMS’дан!

Айтмоқчи, агар кимдир қўнғироғингизга жавоб бериши (ёки сизга телефон қилиши) ёки Telegram‘дан ёзган хабарингизга эътибор қаратиши керак бўлса, албатта SMS ёзинг:

Ва бошқа шедеврлар: