5 декабрь америкалик рассом-мултипликатор, биринчи овозли мультфильмлар яратувчиси, кинорежиссёр ва продюсер Уолт Дисней туғилган кун. У 1901 йилда Чикагода дунёга келган. Жами 26 та Оскар мукофотига сазовор бўлган Уолт 1923 йил 16 октябрда Рой Дисней билан бирга «The Walt Disney» компаниясига асос солган. Дисней катталар ва болаларга мўлжалланган йирик ташкилотдир. Унинг таркибига Голливуддаги энг йирик анимацион студиялар, телеканаллар ҳамда 11 та кўнгилочар ва 2 та аквапарк киради.

Дисней мультфильмларини ёшидан қатъи назар барча севиб томоша қилади, қаҳрамонлар исмини ёддан билади. Классик мультфильмлар қандай якун топиши маълум бўлса ҳам қайта ва қайта кўрилаверади. Қуйида «Disney» мультфильмларидан тузилган тестни эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда сиз саволларга жавоб бериш билан бирга бир оз бўлса-да иш ва ташвишлардан чалғиб беғубор болалигингизни эслашингиз мумкин.