Instagram тармоқдан рўйхатдан ўтаётган янги фойдаланувчилардан ёшини сўрай бошлади. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Фото: Google Images

Қайд этилишича, ёши ҳақидаги маълумотни сўраш «ижтимоий тармоқда болаларнинг рўйхатдан ўтишини олдини олиш ва ёшлар хавфсизлигини таъминлаш»га ёрдам беради.

Янги тартибга кўра, Instagram ижтимоий тармоғида 13 ёшдан ошган фойдаланувчилар рўйхатдан ўтиши мумкин.

Instagram модераторлари 13 ёшдан кичик фойдаланувчиларнинг аккаунтларини ўчириш ҳуқуқига эга.

Фойдаланувчиларнинг ёшини бошқа фойдаланувчилар кўра олмайди, аккаунт эгасигина ушбу маълумотни кўриши мумкин бўлади.

Бир неча йирик ижтимоий тармоқлар, хусусан, Facebook, Twitter, Snapchat ва TikTok 13 ёшгача бўлган болаларнинг рўйхатдан ўтишига тақиқ қўйган.