Хитойнинг Сучжоу шаҳрида 3D-принтерда тайёрланган энг катта объектнинг қурилиши якунланди. Winsun компанияси тошқинлардан ҳимоя учун 500 метр узунликдаги деворни қурди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.

Фото: TJournal

Конструкция алоҳида қисмлардан қурилган, бироқ тўлиқ йиғилган кўринишда девор 3D-принтерда чоп этилган энг йирик объект ҳисобланади. Девор қирғоқ чизиғини сувнинг таъсиридан ҳимоя қилишга имкон беради, тошқинлар пайтида эса у тўлқинларнинг энергиясини ютади.

Одатда деворлар канал ва дарёлар қирғоқларини ўрашда, қуруқликни сув ювишидан асраш учун фойдаланилади. Қирғоқларни ҳимояловчи деворлар эса ғиштдан фойдаланишни талаб қилади, шунинг учун улар қиммат ва мураккаб лойиҳа ҳисобланади.

Қирғоқларни ҳимояловчи деворлар қуришда атроф-муҳитга зарар етади — қирғоқни сунъий равишда ўзгартиришга тўғри келади. Winsun компанияси томонидан маълум қилинишича, деворни 3D-принтерда тайёрлаш қирғоқ чизиғини ўзгартирмасликка имкон берди ҳамда анъанавий услубдан арзон ва осонроқ бўлиб чиқди.