Coca-Cola «Юлдузлар жанги» фильмининг тўққизинчи эпизоди премьераси шарафига шакарсиз газланган ичимликни ёнувчи шамшир кўринишидаги OLED панелга эга бутилкаларда чекланган миқдорда чиқарди. TJournal’нинг ёзишича, бундай бутилкаларни фақат Сингапурдан топиш мумкин.

Фото: TJournal

Coca-Cola компанияси дунёда биринчи бўлиб газланган ичимлик идишига OLED панелни бириктирганини айтмоқда. Ёрлиқ ортига батарея ва ёруғлик диодлари жойлаштирилган бўлиб, бутилка қўлга олинганда ёнади. Чироқлар умумий ҳисобда таҳминан 40 дақиқа ёниши мумкин.

Ичимлик махсус қадоқларда чиқарилади. Умумий ҳисобда дўконларга 8 000 та бутилка тарқатилган бўлиб, улар икки хил — Кайло Реннинг қизил ва Рейнинг кўк шамширлари кўринишда.

Фото: TJournal