Америкалик таниқли рэпер Juice Wrld (ҳақиқий исми — Жерад Энтони Хинггинс) 21 ёшида Чикагода вафот этди, деб хабар беради TMZ.

Фото: Variety

Маълумотларга кўра, 8 декабрь куни мусиқачининг аҳволи Лос-Анжелесдан учиб келганида, аэропортда ёмонлашган, оғзидан қон оқа бошлаган. Шифокорлар уни зудлик билан шифохонага етказган бўлса-да, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Рэпернинг ўлимига айнан нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

Juice Wrld ўз фаолияти давомида иккита студия альбоми ва иккита қўшиқлар тўпламини чиқарган. Унинг 2018 йилда чиққан «Goodbye & Good Riddance» илк диски АҚШ хит-парадида тўртинчи ўринни эгаллаган бўлса, навбатдаги «Death Race for Love» пластинкаси эса етакчи бўлган. Жерад Энтони Хинггинс Billboard 2019 мукофотида «Энг яхши артист» номинациясига лойиқ кўрилган.