Ўзгидромет 11 декабрь, чоршанба куни учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «Дарё»

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—7 даража, кундузи 8—10 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор ёғиши мумкин) бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ - 2 даража илиқ, кундузи 3—8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2—7 даража, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2—7 даража, кундузи 12—17 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2—7 даража, кундузи 12—17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ - 3 даража илиқ, кундузи 4—9 даража илиқ бўлади.