АҚШнинг General Motors компанияси ўзининг Россиядаги сўнгги активини сотмоқда. «АвтоВАЗ» компанияси GM-Avtovaz қўшма корхонасидаги General Motors’нинг 50 фоиз улушини сотиб олмоқда. Хариддан сўнг GM-Avtovaz тўлиқ Россия компаниясига айланади. Бу ҳақда «АвтоВАЗ» компанияси томонидан маълум қилинди, дея хабар беради Meduza.

Фото: «Интерфакс»

Қайд этилишича, қўшма корхонага тегишли завод маълум вақт давомида Niva Chevrolet автомобилларини ишлаб чиқаришни давом эттиради.

Кейинчалик автомобиллар Lada бренди остида ишлаб чиқарилади, GM-Avtovaz компаниясининг номи эса ўзгартирилади.

GM-Avtovaz Россия автосаноатидаги хорижий капитал иштирокидаги дастлабки корхоналардан бири бўлган.