Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани, Жума шаҳри, Ҳамид Олимжон кўчасидаги майдонда 26 метрлик арча ўрнатилди. Бу ҳақда Zarnews хабар бермоқда.

Фото: Zarnews

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан майдон байрам иллюминациялари билан безатилади, болалар учун ўйинчоқлар савдоси йўлга қўйилади.

Арча ёнида маданият уйи ижрочилари, мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг бадиий чиқишлари учун саҳна барпо этилади.

Фото: Zarnews

Айни вақтда майдонни байрамга тайёрлаш ишлари давом этмоқда.