Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистонда 15 декабрь, якшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Дарё»

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—4 даража  совуқ, кундузи 3—5 даража  илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—10 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 3—8 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ—3 даража илиқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—10 даража совуқ, кундузи 2—7 даража совуқ бўлади.