«Тошкент —Москва —Тошкент» йўналишида мунтазам автобус қатови йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Мазкур йўналишдаги қатновлар «Uzautotrans Service» корхонаси томонидан замонавий Yutong автобусларида амалга оширилади. Қатновлар «Тошкент» автовокзали ва Москванинг «Новоясеневская» автобекатидан амалга оширилади.

Жорий йил 19 декабрь куни соат 12:00 да илк автобус «Тошкент» автовокзалидан Москвага йўлга чиқади. Мазкур йўналиш бўйича чипта нархи 900 000 сўм этиб белгиланган.

Ушбу йўналиш бўйлаб мунтазам автобус қатновлари ҳафтасига икки маротаба душанба ва пайшанба кунларига белгиланган.

Маълумот учун, бугунги кунда Россиянинг Нижний Новгород ва Қозон шаҳарларига ҳам мунтазам автобус қатновлари амалга ошириб келинмоқда.