Малайзиялик 51 ёшли Чан 35 йилдан буён умумий овқатланиш соҳасида меҳнат қилиб келади. У ресторан таҳлилчилари маросимга чақириб мукофотлаганда ҳайрон қолганини билдирди.

Фото: Big Picture

«Таклифнома олганимда содир бўлаётган воқеалар тушдек туюла бошлади», — дейди Чан Хон Менг.

Фото: Big Picture

«Мен улардан бу ҳазилми, Мишлен таҳлилчилари кутилмаганда менинг чодиримни баҳолаб нима қилади дея ўйлай бошладим. Кўчада овқат сотадиган мендек одам бундай катта мукофотга эришади деб ким ҳам ўйлабди дейсиз. Лекин улар фақат овқат сифатига баҳо бериши ва бинонинг катта-кичиклигининг аҳамияти йўқлигини билдирди. Кўчада овқат сотадиган ошпазнинг дунё миқёсига чиқиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилмаганман», — дея Reuters’га интервью берган Чан.

Фото: Big Picture

Чан кунига тахминан 200 нафар одамга хизмат кўрсатади, унинг чодири олдида ўнлаб одамлар навбатда туради. Унинг махсус таоми оловда пиширилган соусли ва лағмонли товуқ, порцияси тахминан 100 рубль (15—16 минг сўм) атрофида. Ушбу таом Мишлен таҳлилчилар гуруҳи томонидан дунёдаги энг арзон овқат деб топилди.

Фото: Big Picture