Япониядаги Эшика Охаси кўприги кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг ҳайратига сабаб бўлди, деб хабар беради TJournal.

Кадр: Reddit

Матсуэ ва Сакаиминато шаҳарларини боғлаб турувчи ушбу кўприкнинг узунлиги 1,7 километрни, эни эса 11,3 метрни ташкил этади.

Мазкур кўприк 1997—2004 йилларда қурилган бўлиб, ҳаракатнинг чекланишига олиб келган шу жойдаги кўтарма кўприк ўрнини эгаллаган.

Накауми кўли устига қурилган ёйсимон кўприк Япониядаги энг катта кўприк ҳисобланади. Кўприк интернет тармоқларида ўзининг ноодатий тасвири билан машҳурликка эришган. Узоқдан телеобъектив орқали тасвирга олинганида у кескин қияликка эгадек кўринади. Аслини олганда Симане томонидан эгилиш бурчаги 6,1 фоизга, Тоттори томонидан эса 5,1 фоизга тенг.

Фото: Мedium