Бугун, 18 декабрь Голливуд юлдузи, маҳоратли актёр Брэд Питтнинг туғилган куни. Уилям Брэдли Питт 1963 йил АҚШнинг Оклаҳома штатида дунёга келган. Отаси компанияда менежер, онаси маҳаллий мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган Брэднинг оиласи у туғилганидан кейин Миссури штатига кўчиб ўтади. У мактаб йилларидан спорт ва мусиқа билан шуғулланган, дебат клубларида фаол иштирок этган. Колумбия университетининг журналистика ва реклама йўналишида таълим олган Питт ўқишни охирига етказмай Голливудда актёрлик карьерасини бошлашга қарор қилган ва у ерда биринчи бўлиб исмини Брэдлидан Брэдга ўзгартирган.

Фото: Pinterest

У 1995 йилдаги «12 маймун» фильми учун «Олтин глобус», 2014 йил «Қулликнинг 12 йили» фильмининг продюсерларидан бири сифатида «Оскар» мукофотини қўлга киритган. Шунингдек, «Эмми», «Бафта» ва бошқа бир қанча мукофотлар совриндори. У рол ўйнаган фильмлар бугунгача кассабоп ҳисобланиб, энг яхши фильм деб эътироф этилади. Бред иштирокидаги «Бенжамин Баттоннинг сирли ҳикояси», «Танишинг: Жо Блек», «Шарафсиз ваҳшийлар», «Жанг клуби» сингари ўнлаб шедевр фильмлар рўйхатини давом эттириш мумкин.

Қуйида эътиборингизга Брэд Питт асосий қаҳрамон сифатида намоён бўлган энг сара фильмлардан тузилган тестни тақдим этамиз. Унда фильмлардан берилган саволларга жавоб беришингиз керак бўлади.