Fiat Chrysler ва Peugeot автомобилларини ишлаб чиқарувчи PSA компаниялари бирлашишга қарор қилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Фото: Google Images

Компанияларнинг бирлашишини 12—15 ойда якунлаш режалаштирилмоқда. Янги компаниянинг қандай номланиши ҳақида маълум қилинмаган, бироқ у дунёдаги автомобиль ишлаб чиқарувчи тўртинчи энг йирик компания бўлиши аниқ.

Бирлашган компаниянинг тахминий қиймати 50 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Италия—АҚШ концерни бўлган Fiat Chrysler Европадаги иккинчи йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи, PSA эса учинчи ҳисобланади.

Бирлашган компаниянинг олдида турган биринчи вазифа заводларни ёпмаган ҳолда харажатларни йилига 3,7 миллиард долларга қисқартириш ҳисобланади.