Forbes журнали YouTube’да энг кўп даромад кўраётган юлдузлар рейтингини эълон қилди. Энг бой YouTube-блогерлар рўйхатида биринчи ўрин 8 ёшли Райан Кажига насиб қилди.

Фото: НетwортҳБузз

Унинг канали бола уч ёш бўлган вақтида очилган, дастлаб у камерага ўйинчоқларини намойиш қилган видеолари билан обуначилар йиға бошлаган. Болакайнинг йиллик даромади 26 миллион АҚШ долларига баҳоланган. Райан ҳозир болалар кийимлари, ўйинчоқлари ва яна кўплаб буюмлар савдоси билан шуғулланувчи ўз тармоғига эга. Бола Ҳулу билан шартнома тузган ҳамда Ниcкелодеонъда ўз телешоусини юритади.

Шунингдек, рейтингга Минеcрафт ёки Фортните видеоўйинлари ишқибозлари учун канал юритаётган беш нафар блогер ҳам кирган.

Рўйхатда 3-ўрин Россиянинг Краснодарск ўлкасида туғилган ва АҚШда яшаётган 5 ёшли Анастасия Разинскаяга берилган. Қизалоқнинг йиллик даромади йилига 18 миллион доллар.

Фото: Forbes

Forbes нашри Разинская отаси билан бирга юритадиган каналлар YouTube’да жуда тез ривожланаётганини қайд этган. Қизчанинг обуначилари 107 миллионга етган ва унинг каналларидаги умумий кўришлар сони 42 миллиард.

«YouTube — дунёдаги энг оммавий энага», — дейди онлайн-медиа юлдузларини таҳлил қилувчи Ёола компанияси бош директори Эял Баумел.

YouTube’да сифатли контент топиш мумкин, лекин унинг даромадга кириши анча қийин кечади деб ёзган Forbes. Журналда таъкидланишича, 10 нафар энг кўп даромад кўрган юлдузлар 2018 йил 1 июнидан 2019 йил 1 июнига қадар жами 162 миллион доллар ишлаб топган.