Бугун, 19 декабрь миллионлаб мухлислар эътирофига сазовор бўлган «Титаник» фильми премьераси бўлган кун. Кино оламида энг кўп 11 та Оскар мукофоти берилган ушбу фильм илк бор 1997 йил АҚШда томошабинлар эътиборига ҳавола қилинган. Жами 200 миллион доллар сарфланган фильм киноматография оламидаги энг кассабоп фильм ҳисобланиб 1,8 миллиард доллар даромад келтирган. Фильм кассеталарда чиқарилганига қарамай, 287 кун давомида кинотеатрларда намойиши тўхтамай рекорд натижа қайд этилган.

Фото: Pinterest

Инсоният тарихидаги энг йирик фожиалардан бирига асосланган фильм сюжети икки ёш Жек ва Роузнинг муносабатларига асосланган бўлса-да, унинг кулиминацияси афсонавий кеманинг мингдан ортиқ йўловчилар билан сувга ғарқ бўлиши ҳисобланади.

Жек ролига Том Круз, Брэд Питт, Кристиан Бэйл, Маколей Калкин ва Мэттю Макконахи, Роуз ролига эса Мадонна, Шерон Стоун, Николь Кидман, Гвинет Пелтроу кабилар синаб кўрилган, лекин Леонардо ва Кейт жуфтлиги энг муносиб деб топилган.

Томошабинлар фильм режиссёри Жеймс Кемерондан Жекнинг нима учун тирик қолмаганини сўраганида у шундай жавоб беради: «Кемада бўлган йўловчилар нафақат яқинларидан айрилган, балки оилавий чўкиб ҳалок бўлган ва реалликни акс эттириш учун воқеалар ривожида йўқотишларга урғу берилган. Агар Жек тирик қолса, фильм бунчалик таъсирли бўлмаган бўларди. Шунинг учун ҳам сценарийнинг 147-саҳифасида Жекнинг ўлиши ёзилган».

«Дарё»даги бошқа тестларни ҳам ечиб кўринг: