Россиянинг Волгоград вилоятида «Камаз» юк машинаси ва 56 нафар ўзбекистонликни олиб кетаётган автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

Фото: Россия ИИВ

Дастлабки маълумотларга кўра, иккинчи даражали йўлдан чиқиб келган автобус ҳайдовчиси асосий йўлдан ҳаракатланаётган ярим прицепли «КамАЗ»га йўл бермаган, оқибатда тўқнашув юз берган.

Фото: Россия ИИВ

«РИА Новости» агентлиги маълумотига кўра, ЙТҲ оқибатида жароҳатланган беш киши касалхонага ётқизилган. Ҳодиса жойида ваколатли органлар ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

Қайд этилишича, ҳозирда ўзбекистонлик йўловчиларни маҳаллий мактабга вақтинча жойлаштириш масаласи ҳал қилинмоқда.