Tetris, кейинчалик Nokia телефонларида жуда машҳур бўлган «Илон» ўйини энди «Янги йил илони» сифатида, ушбу видеoўйинни ўргатадиган видео билан барчанинг эътиборига ҳавола қилинди. Дастурчи энди худди шундай шаклда Tetris’ни синаб кўришни мақсад қилган, деб ёзмоқда «Tjournal».

Скриншот: Reddit

Нидерландиялик дастурчи Хорди Мус «Илон» классик ўйинини янги йил арчасида ўйнаш имкониятини яратди: илоннинг ҳаракатланишини диодли маржон тизмаси ўрнатилган, судралиб юрувчи арчадаги ўйинчоқларни йиғиб юради. Муснинг лойиҳаси Twitter ва Reddit фойдаланувчилари томонидан юқори баҳоланган.

Турли муҳокамалардаги шарҳларга кўра, дастурчи видеоўйинлар яратиш билан шуғулланади. Муснинг ўзи Trusted Reviews нашрига «Арча илони» ўйини учун 100 соат иш вақтини сарфлаганини маълум қилган. Лойиҳани амалга ошириш учун бир нечта диодли тасмлар, LED-контроллери, Raspberry Pi мини-компьютери ва Raspberry Pi Camera модул камерасидан фойдаланилган.

Мус аввалига тизмани PS4 геймпади воситасида бошқариш учун қулай шаклда жойлаштирди. Обуначиларинигн илтимосларини инобатга олиб ишни давом эттирди ва арчада «Илон» ўйинини шакллантирди.

Дастурчи Рождествогача ўйин бўйича ишларини якунлади. «Илон» ўйинининг қоидалари ўзгармаган, арчадаги ўйинчоқлар йиғилиши, илоннинг узунлашишини таъминлайди ва ўйин у ўзини ўзи тишлаб олгунига қадар давом этади.

Дастурчининг айтишича, унинг кейинги режаларига «Илон»нинг икки ўйинчи ўйнай оладиган нусхасини яратиш ва Tetris каби бошқа классик ўйинларни ҳам арчада ўйнаш имкониятини яратиш ишлари кирган. Pong ўйинини арчага мослаштириш диод лампаларининг сони кўплиги туфайли ҳозирча имконсиз. Лойиҳа муаллифи «Илон»ни ўз арчасида ўйнашни истаганлар учун, яшил дарахтни жиҳозлаш ва видеўйинга мослаштириш бўйича видеоқўлланма яратган.

Мус агар мушуклари камераларни ўйнаб, уларнинг симларини ғажиб ташламаганда лойиҳани анча аввал тугатиши мумкинлигини қайд этди. Шу тариқа у мушуклар учун махсус машина ясаб, уларни лазер нури билан чалғитиш йўлини ўйлаб топган. Ушбу қурилма ҳам PS4 геймпади билан бошқарилади.