Ижтимоий тармоқларда хаски зотидаги кучук болалари тансиқ таом кутиб, хўжайинни шошириши ҳақидаги видео оммалашди. Бу ҳақда «РИА-Новости» хабар қилган.

Фото: «РИА Новости»

Кучукчалар иштирокидаги ролик Тik-Тok тармоғида деярли 60 мингта кўришлар сонига эга. Видео кадрларида хаски зотидаги кучукчаларнинг овқат берилишини кутаётгани, уларнинг эгаси ҳам ушбу жараёнда видео мусиқасига ҳамоҳанг равишда ҳураётгани акс этган.

Кучукчалар хор бўлиб акиллаб эгаларини шоширмоқда.

@alexey.ҳускйТы не ты , когда голоден ? #хаски #щенки #животные #лучшеевпитомце♬ Данcе Монкей - Тонес анд I

Ижтимоий тармоқдаги фойдаланувчилар ушбу вазият бўйича турли изоҳлар қолдирган.

Кимдир «Қўшин, тезроқ ням-ням овқат берилишини истайди», деган бўлса, яна бошқа биров «Овқатни чўзмай тезроқ бериш лозим. Қоринлари очқаб кетибди-ку» деган мазмунда шарҳ ёзган. Бошқа бир фойдаланувчи эса «Кучукчаларнинг катта оиласи»га ҳавас қилган.