Янги йилни кутиб олишга ҳам оз вақт қолди. «Elledecoration.ru» нашрида тақдим этилган хонадонда байрам атмосферасини пайдо қиладиган интерерлар ҳақидаги мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Фото: «Elledecoration.ru»

1. Минималлашган янги йил дизайни ҳеч қачон урфдан қолмайди

Фото: «Elledecoration.ru»

Классик янги йил арчасини минимализм услубидаги чиройли яшил декор билан алмаштириш мумкин. Деворга арча ёки эвкалипт шоҳларини осиш, шунингдек, бошқа дарахтларнинг қуруқ шоҳларини жойлаштириб, уларга арча ўйинчоқларини осган ҳолда яхлит композиция ҳосил қилиш мумкин.

2. Яшил буюмлар тилларанг ва қордек оқ ранглар билан жуда чиройли кўринади

Фото: «Elledecoration.ru»

Яшил + оқ – бирлашуви янги йил рамзига айланган арча ҳамда оппоқ қор ҳамоҳанглигини таъминлайди. Бошқа қўшимча ранглар уйғунлиги эса инсоннинг байрамона кайфиятига яна хурсандчилик қўшади!

Фото: «Elledecoration.ru»

3. Тим қора ранглардаги декорни ҳам синовдан ўтказиш лозим

Фото: «Elledecoration.ru»

Тим қора ҳамма тусдаги интерер ҳам янги йил арафасида хонани безиш мумкин. Кўпинча дала ҳовлида яшайдиганлар деразалари кўп хонадонларда шундай рангларни танлайди, сабаби шиша ойналарнинг кўплиги хоналарни янада ёрқинлаштиради. Камин, қалин жун рўмоллар ва мўйна хонага Россия қиши эффектини берган.

Фото: «Elledecoration.ru»

4. Энг яхши янги йил гулчамбари инсон ўз қўли билан ясагани бўлса керак!

Фото: «Elledecoration.ru»

Фото: «Elledecoration.ru»

Янги йил гулчамбарини ясашда анъанавий йўлдан бориб, арча шоҳлари ёки тиканларидан фойдаланиш саҳрт эмас. Тасаввурни ишга солиб, турли тажрибалар ўтказиш мумкин. Масалан, қоғоз, олтинранг картон ёки шароб қутиларидан гулчамбар ясаш мумкин.

5. Биттаси яхши, иккитаси ундан-да аъло!

Фото: «Elledecoration.ru»

Янги йил гулчамбари битта эмас иккита бўлса яна ҳам яхши. Карнизга илинган бир нечта яшил гулчамбарлар дераза атрофидаги ҳар қандай кўринишга қўшимча зеб беради

6. Кумушсифат кулранг — янги ранг!

Фото: «Elledecoration.ru»

Киборларга хос жавоҳир тусидаги кулранг янги йил олтини учун муносиб. Бундай рангларда безатилган уй шоҳона, гламурга ва байромоналикка ортиқча ҳашамсиз ҳам чиқа олади. Бунда арчани бир-бирига яқин ранглардаги ўйинчоқлар билан безаш мумкин.

6. Байрам идиш-товоқлари

Фото: «Elledecoration.ru»

Байрам дастурхонига чиройли буюмларни қўйиш янги йилнинг муҳим таркибий қисмларидан бири.

8. Янги йил арчаси

Фото: «Elledecoration.ru»

Арча одатий кулранг тусдаги девор фонидан ҳам чиройли кўринади ва уйга байромона кайфият бағишлайди. Сунъий арчалар безатишга қарши бўлганларга имкон даражасида табиий яшил дарахтни ижарага олиш тавсия қилинган. Шунингдек, арчани тувакда ёки контейнерда ўстириб кейинчалик ҳовлига экиб қўйиш ҳам мумкин. Бунда уста боғбонлардан арча ўстириш, уни буталаш бўйича тавсиялар олиш лозим.

9. Камин ва шамлар

Фото: «Elledecoration.ru»

Янги йил арафасида безатишга арзийдиган уй бурчакларидан бири бу камин! Ҳақиқий камин бўлмаса, уни деворга чиздириш ёки ясаш, ёхуд хоналарни иложи борича кўпроқ шамлар билан ёритиш тавсия қилинган!

10. Қиш гулдастаси

Фото: «Elledecoration.ru»

Табиий амариллислар ёки бошқа гуллардан ясалга гулдаста уйга байрамона шукуҳ бағишлайди.