Илон Маск Марсга учиш учун яратилган ўта оғир Starship космик кемасининг биринчи парвози 2-3 ойдан кейин амалга ошишига умид билдирмоқда, деб ёзади Forbes.

Фото: Hightech

Маскнинг айцҳича, у SpaceХ ходимлари билан бутун тун давомида ракетанинг қуббаси устида иш олиб борган.

«Starship шу вақтга қадар яратилган ракета ташувчилар ичида энг қудратлиси бўлади ва у ер орбитасига 100 тоннадан ортиқ юкни олиб чиқиш имкониятига эга бўлади», — дейилади хабарда.

Мазкур ракета Маскнинг космик саёҳатларни ташкиллаштириш бўйича режаларида муҳим рол ўйнайди. Аввалроқ у Марс колония яратиш учун 1 миллион тонна юкни етказишга камида мингта Starship керак бўлишини маълум қилганди.

Шунингдек, ракета одамлар ва юкларни Ойдаги базага етказишни ҳам таъминлайди.

Илон Маск Марсда мустақил фаолият юритадиган манзил қуришга 20 йил кетишини тахмин қилганди.