Йил давомида ишда чарчаб Янги йил кайфиятини йўқотиб қўйганлар учун уйда байрамона муҳит яратишнинг энг оддий ва содда усуллари ҳақида маълумот берамиз.

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture

Байрам табрикномалари ёки эскириб қолган Янги йил ҳақидаги суратлар ҳам байрам безакларидан кам эмас. Уларнинг бир нечтасини хонанинг бўш деворига осиш мумкин. Бунинг учун шим илгичлар ёки бўёқчилар скотчидан фойдаланиш мумкин.

Фото: Big Picture

Арча безатишга вақт бўлмаганида. Арча бозоридан топиладиган дарахт шохини сотиб олиш мумкин ёки яқин орадаги хиёбондан синдириб келса ҳам бўлади. Чиройли таом ёки салат устига кичик шохни жойлаштириб, дастурхонни безайдиган шоҳона манзара қилиш мумкин.

Фото: Big Picture

Агар уйингизда саватча ёки қути бўлса, ундан унумли фойдаланиш мумкин. Унга яшил шохларни жойлаштириб, гулчамбар билан безанг.

Фото: Big Picture

Пуансетия гули ҳам ёддан чиқмасин. Ушбу ўсимликни жавонларга ёки Янги йил столига жойлаштиринг. Кашпо гулларининг бир нечтаси ҳам уйингизга қувонч ва интерерни бир неча ҳафта безаб туради.

Фото: Big Picture

Бу каби декор эса ҳар қандай шкаф, эшик, деразанинг ушлагичини безайди, уни парда карнизига боғлаш ёки шифтга осиладиган ёритгич ёхуд илгакка мустаҳкамлаш мумкин. Бунинг учун энли лента, арча шохчаси ва ўртасига қўйиш учун нимадир керак. Бу қўнғироқча ёки кичик арча ўйинчоғи бўлиши мумкин.

Фото: Big Picture

Янги йилни ифодалайдиган нимадир, таомми, гул вазаси ёки гул экиладиган тувакни ўйлаб топиш лозим. Арча ўйинчоқлари ёки уларга қўшимча шишка ёнғоғи, грек ёнғоғи ёки финдиқ қўшиш ҳам мумкин.