Рим папаси Франсиск 31 декабрь, сешанба куни байрам арчасини томоша қилиш ва майдонга келган меҳмонларни олқишлаш учун Ватикандаги Авлиё Пётр майдонига чиққан вақтида унга қўл узатган тақводор аёллардан бирининг қўлига уриб юборди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Понтифик ўз одатига кўра, майдонга йиғилган одамлар кўришиб, сўнг ўз дам олиш хонасига кириб кетмоқчи бўлганида, кутилмаганда бир аёл унинг ўнг қўлидан тутиб қолган ва илтифотсизларча папани ўзига торта бошлаган. Шунда одатда жилмайиб турувчи папа Франсискнинг бирдан жаҳли чиқиб, ҳаддини билмаган аёлни уриб қўйган.

Рим папаси 1 январь, чоршанба куни ушбу ҳодиса учун, ўз хатти-ҳаракати учун узр сўради.

«Сабр — бу муҳаббат. Баъзида, худди мен кеча йўқотганимдек, сабрни йўқотиб қўямиз. Кеча ёмон намуна бўлганим учун бугун узр сўрайман», — деди понтифик, Янги йил кириб келгани муносабати билан Авлиё Пётр майдонига йиғилган диндошларига анъанавий мурожаат билан чиқиш қилган вақтида.