Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШга мурожаат қилди ва генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлими билан уларнинг «қўлини кесгани»га жавоб тариқасида Яқин Шарқдан Вашингтоннинг «изини қуритишга» ваъда берди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Фото: Reuters

Қайд этилишича, Руҳоний ушбу сўзларини Эрон Американинг Ироқдаги ҳарбий базаларига зарба берганидан сўнг вазирлар маҳкамаси мажлисида айтган.

Теҳрон ушбу ракета зарбалари орқали АҚШ томонидан Сулаймонийнинг ўлимига сабаб бўлган ҳужумга жавоб қайтарди.

8 январь куни Эрон АҚШнинг Ироқдаги коалицион кучлари объектларига ҳужум қилди. Эрон АҚШ ҳарбий базаларига уюштирилган ҳужумни «муносиб жавоб» ва «ўз-ўзини мудофаа қилиш» деб атади.  Трамп ушбу ҳужум юзасидан кечроқ баёнот беришини айтди.