Илон Маскга тегишли SpaceХ компанияси Starlink лойиҳаси доирасида 60 та сунъий йўлдошни фазога учирилганини эълон қилди, деб ёзмоқда TJournal. Бу шундай интернет-сунъий йўлдошлар гуруҳининг орбитага учинчи марта учирилиши. Биринчи марта 2019 йилнинг май ойида учирилган бўлса, иккинчиси ноябрь ойида бўлганди.

Фото: Twitter / SpaceХ

Сунъий йўлдошлар Falcon 9 ракетасида учирилган бўлиб, унинг биринчи таянчи аввалги учиришларда 3 марта фойдаланилган. Бу сафар ҳам ракетанинг кўп марталик таянчи Атлантика океанида жойлашган Of Course I Still Love You («Мен албатта сени ҳамон севаман») сузувчи платформасига қўнган.

Илон Маск компанияси раҳбарининг таъкидлашича, минимал қамровни таъминлаш учун яна шунча миқдордаги сунъий йўлдошдан камида уч марта учирилиши керак.

SpaceХ Starlink дастури устида ишлашни 2014 йил якунидан бошлаган. Дастур орбитадаги сунъий йўлдошлар тармоғидан фойдаланган ҳолда бутун сайёрани Интернет билан таъминлаши керак. Умумий ҳисобда 2024 йилга қадар орбитага оғирлиги 100 килограммдан 500 килограммгача бўлган 12 мингта қурилмалар чиқарилиши режалаштирилган.