Илон Маск Хитойнинг Шанхай шаҳридаги Tesla фабрикасида 7 январь куни бўлиб ўтган Модель Y йўлтанламас машинасини йиғиш ишга туширилиши маросимида рақсга тушди, деб ёзмоқда Meduza.

Шунингдек, Tesla 7 январь куни Хитойда Шанхай заводида йиғилган Модель 3 ни сотишни бошлади. Ушбу автомобилларга 10 нафар харидор чиққан бўлиб, у АҚШдан ташқарида йиғилган биринчи электромобилдир.

Маълумот учун, Шанхайда Tesla заводи 2019 йилнинг октябрь ойида ишга туширилган. Завод йилига 150 минг дона Модель 3 электромобилини ишлаб чиқариш қувватига эга, Модель Y ишлаб чиқариш бошланиши билан компания ушбу кўрсаткични 250 минг донага етказишни кўзламоқда.