Шавкат Мирзиёев Теҳрон шаҳри яқинида Украинанинг йўловчи самолёти қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Украина ва Эрон президентларига ҳамдардлик мактублари йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Getty Images

Давлат раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.