АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг Ироқдаги Америка базаларига ҳужуми муносабати билан халққа мурожаат қилди.

Фото: «РИА Новости»

Трамп ҳужум оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмагани ва базаларга етказилган зарар ҳажми кичик эканини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, «Эрон, афтидан, чекинишга қарор қилди ва бу бутун дунё учун яхши».

Трампнинг маълум қилишича, АҚШ Эронга нисбатан янги санкциялари жорий этади, бироқ гап айнан қандай санкциялар ҳақида бораётганига аниқлик киритмади.