Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг набираси, шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қироллик оиласининг юқори мартабали аъзолари мақоми ва у билан боғлиқ имтиёзлардан воз кечишини эълон қилди, деб хабар бермоқда Meduza. Бу ҳақда улар Instagram’даги расмий саҳифасида ёзиб қолдирган.

Фото: PА

Жуфтлик монархия «институтидаги янги прогрессив рол» яратиш, шунингдек, навбати билан Буюк Британия ва АҚШда яшашини ва молиявий мустақилликка эришиш ниятида эканлигини айтган.

Шу билан бирга, жуфтлик қиролича Елизавета II га ҳар томонлама ёрдам беришда давом этишини таъкидлаган.